11 Ноябр 2020 йил 312

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили олис Учқудуқ тумани бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари А.Икрамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ жойларда амалга оширилган ишлар билан танишиш ва мониторинг ўтказиш мақсадида, Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида ўрганиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб борди. 

Ўрганишлар давомида профилактика инспектори лавозимига янгидан тайинланган ёш ходимлар учун бугунги кунда яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар хусусида алоҳида фикрлар билдирилди. Профилактика инспекторларига юксак ишонч билдирилиб, хизмат фаолиятида қўл келадиган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари ҳамда хизмат портфеллари тантанали тарзда топширилди.

Учқудуқ туманининг "Дўстлик" маҳалласида "Хавфсиз маҳалла" ва "Обод маҳалла" тамойили асосида маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда профилактика инспекторларининг юритувида бўлган ҳужжатлар, маҳалла билан ҳамкорликдаги фаолияти, хизмат вазифалари билан танишилиб, ходимларга мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Ўрганишлар туманлар кесимида давом этмоқда.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech