10 Ноябр 2020 йил 260

Республика "Ишчи гуруҳ"ининг Навоийга ташрифи – янги вазифалар механизми ҳамда мавжуд муаммолар ечими

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор А.Икрамов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳамда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларидан иборат бўлган “Ишчи гуруҳ” Навоий вилоятига ташриф буюрди.

Даставвал, вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида шахар-туман Mаҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари раҳбарлари ҳамда ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, мажлисда ишчи гуруҳ олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, жойларда ўрганилиши лозим бўлган масалалар келишиб олинди. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. 

Йиғилишда сўзга чиққан масъул раҳбарлар вилоятдаги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони ҳамда ПҚ-4602-сонли Қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар натижаси хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. Ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ўрнатилган идоралараро ҳамкорлик ҳамда юритилаётган меъёрий ҳужжатларнинг қатъий ўрганилиши, шунингдек, ҳудудларда маҳалла раисларини янги тизимга ўтказиш, иш жараёнида юзага келаётган муаммолар билан яқиндан танишган ҳолда ўз ўрнида ҳал этиш, маҳалла тизимига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш каби бир қатор масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech