2 Феврал 2021 йил 259

“Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Navoiy kanal”га –“йўлда пробка бўлиб кетган 9 светафори ёнида хизмат машинаси йўлни тўсиб қўйган ҳайдовчиси ҳам, ҳеч қандай огоҳлантирувчи чироғи ҳам йўқ” деган маълумот юзасидан муносабат

       2021 йил 2 февраль куни соат тахминан 12:25 ларда Навоий вилояти ИИБ жазони ижро этиш бўлими 11-сон жазони ижро этиш муассасасига тегишли бўлган капитан Ш.Ғ.Ғуломжонов бошқарувидаги давлат рақами 85 161 VSF бўлган, ВАЗ 21065 русумли енгил автотранспорт воситаси Навоий шаҳар Ислом Каримов кўчаси ва Меъморлар кўчаси кесишмасидаги чорраҳага яқин ҳудудда техник сабабларга кўра тўсатдан ўт олмасдан ўчиб қолиши натижасида йўлнинг ҳаракат қисмида қолиб кетган. Мазкур автотранспорт воситасини қўл кучи ёрдамида силжитиб, йўл четига чиқармоқчи бўлган вақтида, автотранспорт воситасини ўз-ўзидан тормозланиб қолганлиги сабабли силжита олишмаган. Шундан сўнг, капитан Ш.Ғ.Ғуломжонов эвакуатор чақиртириш мақсадида чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПҲ ходими ёнига бориб ёрдам сўраётган вақтида, мазкур йўналишда ҳаракатланаётган фуқаролар томонидан фотосуратга олинган ҳамда “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Navoiy kanal”га изоҳ қолдирилган.

   Орадан тахминан 40 дақиқа вақт ўтгач, эвакуатор ёрдамида ушбу ВАЗ 21065 русумли автотранспорт воситаси йўлнинг қатнов қисмидан олиб чиқилган. 

             Навоий ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech