14 Декабр 2020 йил 294

Тузини еб, тузлиғига тупурди. Навоийлик “пайнетчи” энди қонун олдида жавоб беради

             Жорий йилнинг 3-декабрь куни Навоий шаҳар ИИО ФМБга 24 ёшли фуқаро устидан шикоят аризаси келиб тушган. Ушбу мурожаатга биноан  ўтказилган текширувлар жараёнида, “Буюм” бозори олдида жойлашган хусусий корхонага тегишли пайнет шахобчасида сотувчи вазифасида ишлаб келган 1996 – йилда Навоий шаҳрида туғилган Н.К, унга берилган ишончни суистеъмол қилиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш мақсадида, 2020 йилнинг сентябрь ойидан октябрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида пайнет шахобчаси ҳисоб рақамларида мавжуд бўлган 18 миллион сўм маблағни ўзининг пластик картасига кўчириб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

            Мазкур ҳолат юзасидан Н.Кга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

            Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech