21 Январ 2021 йил 413

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимовнинг Навоий вилоятига ташрифи

        Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Б.Ю.Мирзарахимов Навоий вилоятига ташрифи давомида вилоят ИИБ ПваЖИЭБ 11-сон жазони ижро этиш колониясига ташриф буюрди. Дастлаб, шахсий таркиб ҳамда ҳарбий хизматчилар билан суҳбат олиб бориб, колония ҳудуди ҳамда ошхонасини кўздан кечирди. Жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, ошхонада тозаликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

 Навбатдаги ташриф 4-сон жазони ижро этиш колониясига бўлди. Ташриф давомида дастлаб шахсий таркибга кийим-кийиш қоидалари, пандемия даврида ўзлари ва оила аъзоларини асраб-авайлаш зарурлиги, ишга садоқат билан ёндашиш ҳамда ўзаро муомала маданиятига қатъий риоя қилиш тўғрисида тавсиялар берилди.

 Шунингдек, колонияда жазо муддатини ўтаётган 770 нафар маҳкумларга юртбошимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар, уларга нисбатан инсонпарварлик далолатномаларининг ўз вақтида қўлланилиши, Ўзбекистон Республикасида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида гапириб ўтилди.

Шундан сўнг, вазир ўринбосари 5-ЖИЭКга ташриф буюриб, хизматга жалб этилган 34 нафар колония шахсий таркиб ходимлари ҳамда 18 нафар ҳарбий назоратчилар билан учрашди. Уларга хизматни доим ҳушёр ва сергаклик билан муомала маданиятига риоя этган ҳолда олиб бориш, маҳкумлар томонидан колония кун тартибига риоя этилишини доимий назорат қилиш, асосий эътиборни маҳкумларни қайта тарбиялаб, жамиятга соғлом фикрлайдиган инсонлар қилиб қайтаришга қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди. Юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсати ҳақида 706 нафар маҳкумлар билан колония маданият саройида суҳбат ташкил этилди.

Ташриф сўнггида колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга тез орада оиласи бағрига қайтишларини тилаб, ташрифга якун ясади. 7532-ҳарбий қисмга қилинган ташрифда ҳам юқоридаги масалаларга тўхталиб ўтилди.

        Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech