18 Сентябр 2020 йил 332

Жанжалкаш молхонада жаҳлининг жиловини йўқотди

     Жаҳлга эрк беришнинг кўнгилсиз якунлари барчага аён. Айниқса, ёш оилалар ўртасида арзимас тушунмовчиликлар сабаб юзага келган низолар ўринсиз жанжал ҳолатини келтириб чиқариб, ажримлар сони кўпайишига асос бўлмоқда. 1981 йил Қизилтепа туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 2 нафар фарзанди бор, ҳозирда тумандаги "Оқработ" МФЙда истиқомат қилувчи Н.Ш. Конимех туманида жойлашган фермер хўжалиги молхонасида турмуш ўртоғи – 1985 йил Навбаҳор туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали – 2 нафар фарзанди бор, айни вақтда "Оқработ" МФЙда яшовчи Н.Д.ни ўзаро келишмовчилик натижасида қорин қисмига уриб, СТЭнинг  хулосасига кўра, тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузар Н.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

Text to speech